Зафарободда ғалла ўримига тайёргарлик кўрилмоқда
Зафаробод туманида ғалла ўримини сифатли ташкил этиш вазифаларига бағишланган семинарбўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Ашурматов, туман ҳокими Н.Раджапов ва қишлоқ хўжалигига оид корхона ва ташкилот вакиллари, комбайн операторлари иштирок этдилар.
Жорий йилда тумандаги 258 та фермер хўжалиги тасарруфидаги экин майдонларнинг 10 минг гектарида буғдой етиштирилмоқда. Ўрим мавсумини уйишқоқлик билан ташкил қилиш учун туманда 12 та отряд шакллантирилди. Яъни ўримга сафарбар қилинган 36 та юқори унумли "Case", "Vector", "Лида" ва "Claas" комбайинлари техник кўрикдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар тугатилди. Мавсумда ғалла ташиш учун жами 118 та юк автомашинаси бириктирилди.
Семинар якунида комбайн операторларига 1 млн.сўмдан аванс пуллари берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
скачать dle 12.0