Мамлакатимизда маҳалла институти йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Бу борада бир қатор янги фармон ва қарорлар қабул қилиниб, маҳалла том маънода давлат бошқарув тизимининг асосий бўғинига айланмоқда. Шундай экан маҳаллаларга халқ дарди ва ғами билан яшайдиган муносиб номзоднинг сайланиши жуда муҳимдир.
Жорий йилнинг май ойи давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтмоқда. Шу жумладан, бугун 16-май Зафаробод туманининг “Бўстон“, "Бирлик", "Нурафшон" ва "Лолазор" маҳалларида маҳалла раиси (оқсоқоли) сайлови булиб ўтди. Қонунийлик, ошкоралик ва шаффофлик принспларига тўлиқ риоя қилинган сайловларда сайловчи вакиллар фаол иштирок этишди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.