Жорий йилнинг 19 май куни қуйидаги сайловлар:
-“Чимқўрғон” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 10:00 да 20-сонли умумтаълим мактаби биносида.
“Чимқўрғон" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига
НОМЗОДЛАР
Тангиров Эркин Қайнаровичнинг таржимаи ҳоли
Тангиров Эркин Қайнарович 1973 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги физика фан ўқитувчиси. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1992-1995 йй. - Фориш туман 27- сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 1995-2005 йй. - Фориш туман 47- сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2005-2017 йй. - Зафаробод туман 20-сонли умумтаълим мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари. Ҳозирги кунда 2017 й. - ҳ.в. - Зафаробод туман 20-сонли умумтаълим мактабининг физика фан ўқитувчиси “Чимқўрғон” қишлоқ фуқаролар йиғинида 18 йилдан буён доимий яшайди.
Авазов Ҳамза Шакаровичнинг таржимаи ҳоли
Авазов Ҳамза Шакарович 1961 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги иқтисодчи. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1982-1988 йй. - Жиззах шахар мебель қурилиш бошқармаси иқтисодчиси, 1988-1992 йй. - Октябрь тумани Агросаноат уюшмаси раиси ўринбосари, 1992-1996 йй. - Зафаробод туман “Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва таъмирлаш корхонаси” раҳбари, 1996-2010 йй. - Оқолтин тумангаз идораси раҳбари, 2010-2013 йй. - Зафаробод туман “Чимқўрғон” қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби, 2013-2018 йй. - Жиззах вилоят Алоқаинвест масъуляти чекланган жамият иш бошқарувчиси. Ҳозирги кунда 2018й. - ҳ.в. - Зафаробод туман “Чимқўғон” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси “Чимқўрғон” қишлоқ фуқаролар йиғинида 30 йилдан буён доимий яшайди
скачать dle 12.0