Жорий йилнинг 20-май куни Зафаробод туман ҳокимининг жума кунги навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда фуқаролар томонидан асосан уй-жой ва моддий ёрдам масалалари бўйича мурожаатлар айтиб ўтилди. Мурожаатларнинг ижобий ечими бўйича туман хокими Н.Раджапов, туман хокимининг биринчи ўринбосари Қ.Ризаев, хоким ўринбосари Ш.Мавлоновалар томонидан таклифлар эшитилиб, муаммони ҳал қилиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.