Зафаробод туман ҳокими "Сўнги қўнғироқ" тадбирида иштирок этди.
Бугун 25-май санасида туманимизнинг барча ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида "Сўнги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди. Туман ҳокими "Бўстон" МФЙ ҳудудидаги 1-сонли иҳтисослашган давлат умумтаълим мактабидаги тадбирда шахсан иштирок этиб, битирувчи ёшларга Президент табригини ўқиб эшиттирди. Тадбирда туман ҳокими битирувчи ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиб, жамият ва юртимиз ривожига ҳисса қўшадиган комил инсонлар бўлишига ишонч билдирди ва уларга муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, тумандаги қолган барча мактабларда ташкил этилган тадбирларда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ва бошқа туман ташкилотлари раҳбарлари қатнашиб Президент табригини ўқиб эшиттирди.