Оила бу муқаддас даргоҳ уни бузишга хеч кимнинг хаққи йўқ. Оилани мустахкамлигини сақлаб қолишда хар биримиз масъулмиз!
Жорий йилнинг 27 май куни Оила ва хотин-қизлар бўлимида, бўлим бошлиғи Ш.Мавлонова бошчилигида, Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов, Зафаробод туман Прокуратура ёрдамчи прокурори Д.Толиповлар иштирокида, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш чоралари кўрилиб, икки оила ажрим ёқасидан сақлаб қолиниб, яраштирилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.