Жорий йилнинг 1 июнь куни Зафаробод тумани ҳокимлигида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан режа-график асосида қабул куни бўлиб ўтди. Ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни шахсан туман ҳокими Н.Раджапов ҳар бир оила билан якка тартибда шуғулланиб, тушунтириш ишлари олиб борди. Оилалар билан суҳбат жараёнида оила муқаддас эканлиги, ажрим муаммога ечим бўла олмаслиги хақида гапириб ўтди.
Туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Мавлонова билан биргаликда яраштириш чоралари кўрилиб, жами 3 та оила яраштирилди ҳамда шахсан туман ҳокими бошчилигида келинлар ўз оилаларига қайтарилиб оила тинчлиги таъминланди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.