Зафаробод тумани ҳокими Н.Раджапов жорий йилнинг 6-июнь куни Жиззах шаҳридаги "Самбҳрам университет" талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда "Самбҳрам университет"да таҳсил олаётган туман ёшларнинг интилиши ва ташаббусларини қўллаб-қуватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиш учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Туман ҳокими ёшларга сўнги йилларда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқиқий асослари мустаҳкамланиб, ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинаётганлиги тўғрисида тушунча бериб ўтди.
Шундан сўнг, самимий ва ошкоро руҳда ўтказилган учрашувда туман талабалари, ўзларинининг келажак режалари, қизиқиш ва интилишлари ҳамда муаммоларини туман ҳокими билан ўртоқлашишди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан туман ҳокимлиги ҳамда ваколатли идораларга топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.