Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада бирламчи тиббий хизмат, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган тиббий хизмат каби йўналишлар устивор вазифа қилиб белгиланган.
Жорий йилнинг 8-июнь куни Зафаробод туман Тиббиёт бирлашмасида туман ҳокими Н.Раджапов раҳбарлигида тиббий хизмат кўрсатиш соҳасидаги камчиликлар юзасидан танқидий мухокома қилинди. Йиғилишда тиббий хизмат йўналишида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар шунингдек, тиббиёт ходимларининг билим ва амалий кўникмаларини доимий равишда ошириш, тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, амбулатор-поликлиника муассасаларида олиб борилаётган профилактик тиббий кўрик, диспансер назорати ва соғломлаштириш борасидаги ишлар сифати ва самарадорлигини яхшилаш бўйича таклиф ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек Тиббиёт бошқармасининг малакали ходимлари томонидан соғлом турмиш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланишнинг инсон саломатлигини асрашдаги аҳамияти ҳақидаги батафсил тушунтиришлар берилди.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.