Жорий йилнинг 6 июнь куни Зафаробод тумани Нурафшон шаҳарча фуқаролар йиғинидаги 7-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. 2021 йил "Обод қишлоқ" дастури доирасида боғча тўлиқ қайта реконструкция қилиниб, замонавий кўринишга келтирилган. Барча қулайлик ва шароитларга эга ушбу боғча энди 180 нафар болаларга хизмат қилади.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, айни пайтда Зафаробод туманида 3-7 ёшли болалар сони 3932 минг нафар бўлиб, уларнинг 3313 дан зиёди мактабгача таълимга қамраб олинган. 2022 йил охирига қадар эса тумандаги 62 та мактабгача таълим ташкилотига еткизилиб, 3488 минг нафар бола қамраб олиниши кутилмоқда. Бу боғча ёшидаги болаларнинг 87% фоизини ташкил қилади.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.