Бугун Жиззах вилоятида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси ўтказилди. Мусобақада Жиззах шаҳар ва туманлар иштирок эттилар. Қизғин курашларга бой тарзда бўлиб ўтган мазкур беллашувларда ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра, Зафаробод тумани "Нурафшон" ШФЙ ёшлари фахрли 3-ўринни эгаллади.
Тадбир якунида, Жизаах вилояти ИИБ бошлиғи Ғ.Қодиров ва мусобақа ташкилотчилари ғолиб жамоаларни диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди. Шу каби тадбирлар спортнинг бошқа жамоавий турлари бўйича ҳам давом эттирилиши кўзда тутилган.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.