Алимент пулини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаган 12 нафар оталарнинг иши жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди биносида бўлиб ўтган суд мажлисида кўриб чиқилди.
Унда иштирок этганларга фикр мулоҳазалар билдириб, алимент бу боланинг ҳаққи эканлиги, болаларга ғамхўрлик қилиш ота-онанинг мажбурияти эканлиги яна бир бор эслатилиб ўтилди.
Суд мажлисида алимент тўловларига масъулятсизлик билан ёндошган 12 нафар оталарнинг Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 475-моддаси билан юритилган иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, суднинг қарори билан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазосидан ўзларига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида вояга етмаган фарзандлари олдидаги алимент қарздорликларини тўламаслик бу уларнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишлиги тушунтирилди.
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг раиси
С.Низомов