Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашга қаратилгани билан ғоят аҳамиятли. Юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устивор йўналишидир. Айнан шу сабабдан сўнгги йилларда юртбошимиз томонидан Ватанимиз келажаги бўлган ёшлар масаласига устувор вазифа сифатида катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ёшларни болалигиданоқ спортга, санъатга, тил ўрганишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш борасида олиб борилаётган бу каби тадбирлар эса келажакда ўз самарасини беради.
"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида жорий йилнинг 11 июнь куни, Жиззах шаҳрида "Voleybol" спорт мусобақасининг Жиззах вилояти босқичи якунланди. Қувонарлиси Зафаробод тумани шарафини ҳимоя қилган, "Нурафшон" ШФЙ "Тинчлик" жамоаси фахрли 1-ўринни, ҳамда "Ёрқин" ШФЙ "Ёрқин" фахрли жамоаси фахрли 2-ўринни эгаллаб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Ёш спортчиларимизга Республика босқичида ҳам, омад тилаб қоламз.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.