Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашга қаратилгани билан ғоят аҳамиятли. Юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсатнинг энг устивор йўналишидир. Ёшларни болалигиданоқ спортга, санъатга, тил ўрганишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш борасида олиб борилаётган бу каби тадбирлар эса келажакда ўз самарасини беради.
Хабарингиз бор, 30 июнь юртимиз бўйлаб Ёшлар куни кенг нишонланади. Жорий йилнинг 17 июнь куни Зафаробод тумани "Бирлик" ҚФЙда ҳам, "Ёшлар ойлиги" муносабати билан, ёшларни хурсанд қилиш мақсадида, турли хил аттракционлар олиб келинди. Ёшлар учун қулай шароитлар яратилди. Ёшлар байрамни кўтаринки кайфиятда ўтказди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.