Пенсияларни қайта ҳисоблаш:
пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;
ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари ўзгарган тақдирда;
даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.
Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Зафаробод туман бўлими.