Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол қилиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бинобарин, буюк аждодларга муносиб бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик билан яшаш ҳар биримиз, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчидир.
Шу мақсадда бугун Зафаробод туманидаги "Самарқанд" маҳалласида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди. Сўзга чиққан "Самарқанд" маҳалласи раиси Норалиев Ўткир аввало "Ёшлар" ойлиги муносабати билан, маҳалла ёшларини табриклади. Шунингдек, Зафаробод тумани "Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб қуватлаш" бўлим бошлиғи ўринбосари Т.Маматқулов тадбирни очиб берди. Бугунги кунда эркин ва обод жамиятимиз, фаровон турмушимиз, буларнинг барчаси мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган мислсиз ўзгариш ҳамда янгиланишлар самараси эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ўз тилакларини билдиришди. Ёшлар эса яратилаётган имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб, янги Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун фидойилик кўрсатишларини айтиб ўтдилар.Шундан сўнг бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ўз тилакларини билдиришди. Ёшлар эса яратилаётган имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб, янги Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун фидойилик кўрсатишларини айтиб ўтдилар. Ушбу “Уч авлод учрашуви” тадбири барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Тадбир давомида Ватан, бахт-саодат, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.