Оилавий ажримлар бугунги кунда долзарб муаммо, жамиятимизнинг оғриқли нуқтасига айланиб улгурди. Юртимизда жар ёқасига келиб қолган оилаларни асраб қолишга, болаларни тирик етим, оналарни тўл қилмасликка жиддий эътибор қаратиляпти.Маҳалла фаоллари, диний уламолар, маънавият ва маърифат тарғиботига дахлдор ташкилотлар ва кенг жамоатчилик саъй-ҳаракатларига қарамай, афсуски, оилавий ажримлар сони кескин камаймаяпти.
Шу муносабат билан, Зафаробод тумани "Бирлик" ҚФЙда, маҳалла фаоллари ва хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ва кўп муддатдан буён бирга яшамаётган эр-хотинлар муаммолари мунтазам равишда ўрганилиб келинмокда. Жорий йилнинг июнь ойи мобайнида ҳам махалланинг аралашуви билан жами 9 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар муҳокам қилиниб, шундан 4 та оила яраштирилди ва 5 та оила аьзоларига ярашиш учун муддат берилиб назоратга олинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.