Ўзбекистон Республикаси Президенти администрация раисининг топшириғига асосан, республика миқиёсида хотин-қизлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги қарор ва фармонларнинг жойларда ижросини назорат қилиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Режага асосан, бугун Республика ишчи гуруҳи аъзолари Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида бўлишди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни мустаҳкамлашга оид 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сонли Фармони ва ПҚ-146-сонли Қарори, 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармони, шунингдек 1 мартдаги селектор йиғилишининг 18-сонли баёнида белгиланган топшириқлар ижросини амалга ошириш юзасидан 2022 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони ҳамда Давлат раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармонида хотин-қизлар учун белгилаб берилган имтиёз ва имкониятларни маҳаллаларда хотин-қизларга етказиш ва тарғиб қилиш топшириғи юзасидан 2022 йил 25 июнь куни Президент Админстрацияси ишчи гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи, техника фанлар доктори, профессор Норқулова Карима Тўхтабоевна, Президент Админстрацияси ишчи гуруҳи аъзоси, Республика Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти катта илмий ҳодими, педагогика фанлари номзоди, доцент Норқулов Ҳусниддин Дўсбекович, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси мутахассиси Лола Мамаюсуповалар томонидан семинар ўтказилди.
Ушбу учрашувда туман Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи, Фуқаролик ишлари бўйича суд раиси, Бандликка кўмаклашиш маркази, ТТБ, Спортни ривожлантириш бўлими, Адлия бўлими, Маданият бўлими, Маънавият ва маърифат маркази, Маҳалла ва нуронийларни кўллаб-қувватлаш бўлими, ФҲДЁ бўлими, имом хатиб, Ёшлар ишлари агентлиги, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассислари 10 нафар махалла раислари ҳамда 10 нафар маҳалла фаоллари иштирок этишди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони ҳамда Давлат раҳбарининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармонида хотин-қизлар учун белгилаб берилган имтиёз ва имкониятларни маҳаллаларда хотин-қизларга етказиш ва тарғиб қилиш кун тартибидаги масала этиб белгиланди.
Учрашувни туман ҳокими Раджапов Нодир Мухторович очиб бериб, туманда хотин-қизлар билан боғлиқ ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларни олдини олиш борасида мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқиш, ҳар бир ҳамкор ташкилотларнинг ўз йўналишлари асосида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва салбий ҳолатларнинг айниқса ажрим, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ҳамкорлик тизими фаолиятини такомиллаштириб, келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ишларни такомиллаштириш тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек кун тартибидаги масала юзасидан К.Норқулова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармонида қуйидагилар маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари этиб белгиланган. 1. Хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш.
2. Хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилиш.
3. “Аёллар маслаҳат кенгашлари” билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш.
4. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш.
туманда хотин-қизлар билан боғлиқ ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларни олдини олиш борасида мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқиш, ҳар бир ҳамкор ташкилотларнинг ўз йўналишлари асосида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва салбий ҳолатларнинг айниқса ажрим, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ҳамкорлик тизими фаолиятини такомиллаштириб, келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш учун маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари қуйидаги йўналишларда иш ташкил этиши лозимлиги айтиб ўтилди. Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш йўналишида:
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш
ФҲДЁ бўлими ходимлари билан биргаликда турмуш қуриш учун ариза берган ёшлар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб, уларга оилавий муносабатлар, тўй-ҳашамларни ихчам ўтказиш,
ФҲДЁ бўлими ходимлари, маҳалладаги ёшлар етакчиси билан биргаликда турмуш қуриш учун ариза берган ёшларни “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази”даги ўқувларига жалб этиш, бу борада тарғибот тадбирларини ташкил этишда ҳамкорлик қилади.
Намунали оилалар билан манзилли ишларни йўлга қўйиш;
Маҳалладаги оилалар тўғрисида умумий маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий равишда янгилаб боради;
шакллантирилган рўйхат, соҳалар бўйича таснифлаб олинган намунали оилалар аъзоларини маҳаллалардаги жамоатчилик Кенгашлари, комиссиялар таркибига киритиш юзасидан таклиф беради;
оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси билан биргаликда “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни шакллантиради ва фуқаролар йиғинлари қарорлари асосида туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига тақдим этади;
ҳар ҳафтанинг шанба куни - “Аҳил оила” кунида намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини ибрат қилиб тарғиб этади, шу жумладан, маҳалла, меҳнат жамоалари ва ўқув муассасаларида учрашув, суҳбатлар ташкил этади;
Бундай тадбирларга нотинч ва муаммоли оила вакилларини жалб этади.
Анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлашда мақсадли
чора-тадбирларни амалга ошириш:
аҳоли ўртасида оила ва никоҳ муқаддаслиги ғоясини, миллий анъана, урф-одатлар ва халқнинг бой маънавий меросини кенг тарғиб қилади;
тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ихчам ва тартибли ўтказилишини тарғиб қилиш;
ота-оналарнинг фарзандларнинг таълим-тарбияси учун масъуллигини тарғиб қилади;
оилада фарзандларнинг ота-онага ҳурмат ва ғамхўрлик қилиш бурчини сингдириш бўйича тадбирларни ташкил этади;
оилавий муносабатларда эр ва хотин, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва меҳр оқибат ришталарини сақлаш ва ривожлантиришда кўмаклашади;
Оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни сақлаш бўйича мақсадли
чора-тадбирларни амалга ошириш;2. Ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш йўналишида;
3. Ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш йўналишида;
4.Оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишида;
5. Профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар билан ишлаш йўналишида;
6.Миграциядаги хотин-қизларнинг оиласи билан ишлаш йўналишида;
7. Хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда маънавиятини юксалтириш йўналишида;
8. Туман оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорлик йўналишида тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа масалаларда тегишли тушунча ҳамда тавсияларни беради
Ҳудуддаги таълим муассасалари, тиббиёт ходимлари билан биргаликда ёшлар ўртасида “Оила муқаддас-никоҳ муқаддас” ғояси остида давра суҳбатлари, ибратли оила вакиллари билан учрашувлар, ўтказилишини ташкил этади.
Туманда хотин-қизлар билан боғлиқ ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларни олдини олиш борасида мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқиш, ҳар бир ҳамкор ташкилотларнинг ўз йўналишлари асосида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва салбий ҳолатларнинг айниқса ажрим, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича ҳамкорлик тизими фаолиятини такомиллаштириб, келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Уй-жойга мухтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш хамда бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 737-сонли қарорига асосан сотиб олинган уй-жойларга 5 йил давомида эгалик хуқуқисиз яшаб келаётган хотин-қизларнинг оилавий шароитлари бориб ўрганилди ва улар билан сухбат ўтказилди. Шунингдек туман ФХДЁ бўлими қошида ташкил қилинган ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази, Ёрқин махалласида ташкил этилган хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ва Бўстон МФЙда ташкил этилган аёлларни Реаблитация қилиш ва мослаштириш маркази билан хам яқиндан танишиб ўтилди ва керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.