Жорий йилнинг 29 июнь куни Жиззах вилояти Зафарабод туманида Кадастр агентлиги Директорининг биринчи ўринбосари A.Аллаберганов иштирокида юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммоларини ҳал қилиш мақсадида сайёр қабули бўлиб ўтди.
Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш, улар олдидаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди.
Бугун ташкил этилган Сайёр қабулда ер ва кадастр соҳасига алоқадор муаммо ва таклифлар билан жами 27 нафар фуқаролар иштирок этишиб, улар томонидан кадастр соҳасига алоқадор жами 27 та мурожаат йўлланиб, шундан 6 таси жойида бартараф этилди, 11 таси бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди ва ечими маълум вақт талаб этиладиган 10 мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.