Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Зафаробод туманидан мурожаат қиляпмиз. Ҳудудимизда на ичимлик, на оқова сув бор. Айниқса, ҳозирги жазирама кунларда сув йўқлиги билиняпти" мазмунида фото суратлар илова қилиниб, хабар тарқалган.
ПС: Мазкур акс этган ҳолатлар бўйича Зафаробод туман ҳокимлиги ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди. Маълумки, ичимлик ва оқова сув тармоғини таъмирлаш учун катта миқдордаги маблағлар ва вақт талаб этилади. Шу сабабли, хабарда келтирилган ва бошқа маҳаллалардаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган ичимлик ва оқова сув тармоғи ўрганилди. Ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 01-05/1-1711-(176)-сонли йиғилиш баёнининг 23-бандига кўра “Ўзсувтаъминот” АЖ (Саифназаров), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Бобоев), Молия вазирлиги (Ишметов)ларга лойиҳа-смета ҳужжатларини 2021 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг иқтисод қилинган маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқариш ва 2022 йил Инвестиция дастурига киритиш топшириғи берилган.
Берилган топшириқ бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғирисида”ги ПҚ-98-сонли қарорининг 19-иловасига мувофиқ жорий йилда лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган объектлар рўйхати тасдиқланган бўлиб, унга асосан Зафаробод тумани “Ёрқин” ҳамда “Бирлик” ҚФЙларини ичимлик суви тизимларини қуриш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш белгиланган. Топшириқ ижросини таъминлаш учун 80 млн.сўм маблағ ажратилган.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.