Жорий йилнинг 1 июль куни Зафаробод туман ҳокими Н.Раджапов туман ҳокимлиги биносида фуқаролар қабулини ўтказди.Қабулда фуқаролар турли хилдаги масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаатларда асосан ичимлик суви, моддий ёрдам ва электр тармоқлари бўйича мурожаатлар ўрганилди.Бунинг натижасида фуқаролар томонидан ўртага ташланган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Шунингдек тумандаги ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан алоҳида суҳбатлар олиб борилиб, муаммоларнинг туб моҳияти аниқланди. Нотинч оилалар муросага келтирилиб, 1 та оилавий ажримларнинг олди олиниб, эр-хотинлар яраштирилди, 1 та оилага тушинтиришлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.