Жорий йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганига 30 йил тўлди. Давлат герби – давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзи сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради. Шу маънода, гербимиз қабул қилинган қутлуғ сана муносабати билан унинг таърифию ҳуқуқий асосини яна бир карра эслаш жоиз, деб ўйлаймиз. Гербимиздаги тасвирлар Ўзбекистон сарҳадида қадимдан давлат ва халқлар мавжуд бўлгани, тарихий ривожланишидаги боғлиқлик ҳамда юртимиз ҳудудида яшовчи миллатлар ва элатларнинг анъаналарини ўзида мужассамлаштирган. Зеро, тамғадаги ҳар бир чизиқ, ҳар бир ранг, ҳар бир белгида халқ ва юртнинг тарихий-маънавий жиҳати акс этган. Жумладан, Ўзбекистон жаннатмонанд ўлка эканининг ҳақиқий манзараси тамғада ўз ифодасини топган. Асрлар давомида "оқ олтин", деб улуғланган ғўза чаноқлари очилган тасвир ўнг томондан бошланиб, чап томонда ризқ-рўзимиз бўлмиш буғдой бошоқлари, тоғу дарёлари бор гуллаган водий узра нур сочган қуёш тасвири туширилган тамға изоҳ талаб этмаслиги айни ҳақиқатдир.
Зафаробод туманида ҳам 2 июль “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби" қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишлаб, "Бўстон МФЙ"да томонидан ҳам "Давлат рамзи фахримиз" тарғибот тадбири ўтказилилди. Тадбирда мазкур Қонуннинг мазмун-моҳиятига тушинтиришлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.