“Янги Ўзбекистон тарихида биринчи бор - Референдум” ўтказиш орқали Бош Қомусимизга ўзгартириш киритиш режалаштирилган. Жорий йилнинг 2 июль куни Жиззах вилояти Зафаробод туман хокимлиги мажлислар залида, Зафаробод тумани ҳокими Раджапов Нодирбек Мухторович, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ўразбоев Ўрол Камолович, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Алимова Холида Рауповна, халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати Ўтагул Байжанова, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ва масъул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимлари иштрокида "Ўзбекистон Республикасининг Консититуциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Конституциявий қонуни лойихасининг умумхалқ мухокамаси юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Барчамизга маълумки жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди. Учрашув давомида Давлатимиз раҳбари Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан фуқаролар томонидан билдирилган айрим таклифларга муносабат билдириш асносида, ўз таклифларини билдирдилар.
Президентимиз томонидан Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтирмоқда. Ўтган давр мобайнида жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий- ижтимоий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар бўлди. Бу эса Бош қомусимизда "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" тамойилларини мустаҳкамлаш, турли ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатлари бош мезон бўлишини таъминлаш, хусусий мулк дахлсизлигини, ерга эгалик қилиш ҳуқуқини, фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини конституциявий даражага кўтариш, давлат ҳокимияти асосларини такомиллаштириш долзарблиги" эканлиги қайд этиб ўтилди.
Билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини кўрсатмоқда.
Таъкидлаш жоизки, халқимиз томонидан берилган таклифлар, шунингдек Давлатимиз Раҳбарининг Комиссия аъзолари билан учрашувда "инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак" деган тамойил асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.