Жорий йилнинг 4 июль куни Зафаробод тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 47-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибига алоқадор туман ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияда кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Зафаробод туманида 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш параметрларини тасдиқлаш тўғрисида.
2. Оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Мавлонова Шоҳида Баратовнанинг ҳисоботи тўғрисида..
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш ишлари устидан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида”ги СҚ-478-IV-сонли қарори ижроси юзасидан Зафаробод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори З.Бобомуродовнинг ҳисоботи тўғрисида.
4. Туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромовнинг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарорига асосан, қишлоқ хўжалиги мақсадлари шу жумладан деҳкон хўжалиги юритиш учун ер участкалари “Э-Аукцион” электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов бўйича ҳудудлар кесимида амалга оширилган ишлар, очиқ электрон танлов асосида ажратилган ер майдонлар, шу ўринда ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга ҳамда 2022 йил 1 март санасидан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилиши ҳамда ҳозирда ажратилмасдан қолган ер майдонлар ҳақида туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Т.Очилов ҳамда Кадастрлар палатаси туман бўлими бошлиғи У.Қувондиқовнинг ҳисоботи тўғрисида.
5. Туманда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилиётган ишлар бўйича “Жиззах Сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Зафаробод туман филиали раҳбарининг ҳисоботи тўғрисида.
6. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида.
7. Бошқа масалалар.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.