Жорий йилнинг 15 июль куни туман Адлия бўлимининг ташаббуси билан туман адлия бўлими биносида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда, "Одам савдосига қарши кураш" ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш борасида семинар машғулоти ўтказилди. Ушбу тадбирга туманнинг "Узун", "Бўстон" ҳамда "Самарқанд" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар, Ёшлар ишлари агентлиги Зафаробод туман бўлими ходимлари, барча маҳалладаги ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, маҳалла раислари ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар иштирок этди.
Бундан ташқари, ушбу семинар машғулотида асосий қомусимиз ҳисобланган Конституцияга Референдум асосида киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар бўйича батафсил тушунчалар берилиб, бу борада кенг жамоатчиликнинг фикрлари ва таклифлари эшитилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.