Референдумда овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масаланинг матни аниқ акс эттирилади ва овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари кўрсатилади. Референдумга бир нечта масала қўйилганда улар битта овоз бериш бюллетенига киритилади, кетма-кет рақамлаб чиқилади ва бири иккинчисидан горизонталь чизиқлар билан ажратилади. Овоз бериш бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисида тушунтириш бўлиши керак. Бюллетенлар давлат тилида, шунингдек референдум ўтказувчи округ комиссиясининг қарорига биноан тегишли референдум округи аҳолисининг кўпчилиги муомала қиладиган тилларда чоп этилади. Овоз бериш бюллетенлари Брайл алифбоси асосида тайёрланиши мумкин.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов