Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббусни дастлабки тарзда кўриб чиқишга доир мажлислари ОАВ ва жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ ўтказилади.
Маҳаллий Кенгашнинг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин ҳокимликлар ҳуқуқ эгалари билан компенсатсиянинг шартлари, турлари ва миқдори бўйича келишувга эришишга доир ишларни амалга оширади.
Ҳуқуқ эгаси билан келишувга эришилмаган тақдирда, ҳуқуқ эгасини келишувни имзолашга мажбур қилиш мақсадида кўчмас мулкни эркин тасарруф этишига монелик қиладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга, ҳуқуқ эгасининг муносиб ҳаёт кечириши учун монелик қиладиган шарт-шароитларни яратишга йўл қўйилмайди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Қонунга асосан, ер участкаси олиб қўйилиши муносабати қуйидагилар компенсатсия қилинади: олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулкнинг бозор қиймати; олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати (бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга бўлган ижара ҳуқуқи мустасно); олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати; кўчиш, шу жумладан бошқа кўчмас мулкни вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар; эр участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулкдан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашгача бўлган, бироқ 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади); ҳуқуқ эгасининг қонунчиликда ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов