Ҳаммамизга маълумки, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш энг асосий устувор вазифалардан бири ҳисобланади.
Зафаробод туманида ҳам ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари ҳамда ҳамкор идора ва ташкилот вакиллари иштирок этдилар. Дастлаб бугунги кунда туманда жиноятларни барвақт олдини олиш борасида кенг қамровли профилактик чора тадбирлар доирасида барча ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тезкор-профилактик тадбирлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Хусусан, туманда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида олиб борилган ишларни айнан шундай ёндашувда ташкил этиш натижасида, 2022 йилнинг 6 ойида ўтган йилнинг шу даврига қадар содир этилган айрим турдаги жиноятлар яъни, босқинчилик, талончилик, товламачилик, безорилик, транспорт воситасини олиб қочиш каби жиноятлар умуман содир этилмагани, қолаверса ўғирлик ва босқинчилик жиноятлари камайишига эришилгани айтилди.
Туман ҳудудларида содир этилган жиноятлар 10 та маҳаллалалардан 4 тасида яъни Бўстон, Чўлигулистон, Нурафшон ва Писталикент маҳаллаларида жиноятлар умуман содир этилмагани алоҳида таъкидланди. Хусусан,туманда тегишли профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги ишларнинг сустлиги, жиноятчиликдан ҳоли муҳит яратиш борасида ижобий самараларга эришилмаётганлиги танқидий-таҳлил қилиниб, ҳудудлар сектор раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” негизида маҳаллалар кесимида ҳар бир муаммоли шахс билан якка тартибда манзилли ишлаш эса, аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиб, юз бериши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш имконини беришига алоҳида урғу берилди.
Йиғилиш сўнгида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда барча сектор раҳбарларининг бир ёқадан бош чиқариб иш ташкил этишлари зарурлиги таъкидланиб, улар томонидан берилган таклифлар бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.