Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан Маҳаллаларда комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш тизими босқичма-босқич жорий қилинади. Қарор билан Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ташкил қилинди.
2022 йил 1 ноябргача: маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳар 2 ҳафтада Ҳудудий штабларга қуйидаги маълумотларни киритади: хонадонлар аҳволи, оилаларнинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи;
▫️оилаларга аниқ ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича маълумотлар;
▫️мураккаб оператсияларга, ногиронларнинг протез-ортопедия буюмларига эҳтиёжи бўйича буюртмалар;
Ҳудудий штаблар ушбу маълумотларни ўз ҳудуди кесимида умумлаштирган ҳолда 2 кунда Мувофиқлаштириш штабига юборади;
Мувофиқлаштириш штаби келиб тушган маълумотлар асосида 3 кунда ҳақиқатда ижтимоий хизматга эҳтиёжманд бўлган оилаларга Ҳудудий штаб аъзосининг масъул ходими томонидан манзилли ижтимоий хизмат кўрсатилишини ташкиллаштиради.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов