Регламентга кўра, франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ДХМ ёки ЯИДХП (мй.гов.уз) орқали амалга оширилади. Давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади. Қуйидаги ҳолларда йиғим тўланмайди:
суд ҳужжати асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда; рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатлар қайтадан кўриб чиқилганда.
Рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи 3 ойда камчиликларни бартараф қилиб йиғим тўламасдан, қайта мурожаат қилиши мумкин.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов