Барчага маълумки, сўнгги пайтларда одам савдоси бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган жиддий муаммога айланган. Унинг кўлами кундан кунга кенгайиб, ортиб бормоқда. Фуқароларнинг чет элларга ноқонуний равишда чиқиб кетишлари, уларнинг норасмий йўллар билан фирибгар воситачилар ёрдамида иш топиб, қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириши, номаълум одамларга паспорт ва бошқа шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини топшириб қўйишлари уларнинг том маънода қулга айланиб қолишларига сабаб бўлмоқда.
Жорий йилнинг 25 июль куни, Зафаробод тумани ёшлар етакчилари ўртасида "Одам савдосига қарши курашиш" мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди. Дастлаб “Ёшлар орасида одам савдосини олдини олиш, бу жиноятнинг тузоғига тушиб қолмаслик ва мазкур иллат келтириб чиқараётган мудхиш оқибатлари” ҳақида тушинтиришлар берилди. Шунингдек ёшлар томонидан ушбу иллатга аралашиб қолишнинг илдизи бу маънавий ва ҳуқуқий билимнинг етарли эмаслигида эканлиги таъкидланди. Шу боисдан ҳар бир шахс ўзининг ҳуқуқ ва бурчларини билиши билан бир қаторда, бўш вақтидан оқилона фойдаланиши лозимлиги тушунтирилди. Бу борада амалий ҳамкорлик олиб бориш таклифи ҳам берилди. Ўқув семинар давомида бир неча ҳаётий мисоллар билан одам савдоси қурбони бўлган шахсларнинг кечинмалари тасвирланган видеоролик намойиш этилди. Ушбу мавзу ҳақида ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларни бериш билан бир қаторда, бу борадаги фикр мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтдилар.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.