Маълумки, вояга етмаганларни тарбиялаш ва унга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлик оқибатида хулқ-атвори назоратсиз қолган вояга етмаган шахслар томонидан ғайриижтимоий ёки ғайриқонуний қилмиш содир этилиши кундалик ҳаётимизда тез-тез учрайдиган ҳолатдир.
Якка тартибдаги профилактика иши вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг асосий усулларидан бири саналади. Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 июль куни Зафаробод тумани "Лолазор ҚФЙ"да жойлашган 9-сонли умумтаълим мактабида туман прокурори ёрдамчиси Д.Толипов томонидан, Ўзбекистон Республикасининг "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида" қонуннинг мазмун-моҳиятини тушинтириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Зафаробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.