Сўнгги уч йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қишлоқ ва маҳаллалардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилди, шунингдек, уларда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Бугун республикамизнинг қай бир ҳудудига разм солманг, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар жараёнига гувоҳ бўласиз. Ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу борада «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Зафаробод тумани "Чўлигулистон" ҚФЙ ҳудудиди ҳам «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишар эканмиз, маҳалладаги мавжуд Қвп биноси ва 12 мактаб биноси капитал тиъмирланмоқда. Шунингдек дастур доирасида аҳолини алоқа сифатини яхшилаш мақсадида 2.2 км оптик толали кабеллар тортилиб, фойдаланишга топширилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.