Зафаробод туман ҳокимлиги ҳали қурилганига 2-3 йил бўлмаган жойларни бузиб, қайта қуриб давлат пули исроф бўлишига сабаб бўлмоқда. Масалан, ремонт бўлганига ҳали 2 йил бўлмаган касб-ҳунар мактабини қайта буздириб, Президент мактаби очамиз деб қайта таъмирлашмоқда.
Алишер Навоий хиёбонидаги брусчаткалар яроқли ҳолатда бўлса ҳам, олиб ташлаб қайта брусчатка ётқизилган. Ваҳоланки, хиёбон қурилишига 6 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағи сарфланган'' мазмунида фото суратлар илова қилиниб, хабар тарқалган.
Мазкур акс этган ҳолатлар бўйича Зафаробод туман ҳокимлиги ходимлари томонидан атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар натижасида Зафаробод туман касб хунар мактабида жами 306-нафар ўқувчи тахсил олган шундан 156-нафар талаба битириб диплом олиб Олий ўкув юртларига хужжатлар топширган. Қолган 150-нафар 1-курсни тамомлаган талабалар вилоятдаги касб-хунар мактабларида ва туман Халқ таълими тасаруфидаги мактабларда ўз истаги билан ўқишни давом эттиряпти.
Зафаробод туман касб-хунар мактабида жами 57-нафар ходим бўлиб, шундан 26-Олий маълумотга эга педагок ходимлар ва 31-нафар техник ходимлар фаолият курсатиб келган.
Хозирги кунда 4-нафар ходим ўз мутахассилиги бўйича турил корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган, 6-нафар ходимлар ўз хоҳишига кўра, нафакага чикди. Шунингдек 47-нафар ишчи ва ходимлар "Зафаробод тумани ХТБ" ва туман ташкилотларига хужжатлар топшириб, ишга қабул қилинмоқда.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги иқтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-106-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда таълим муассасалари объектларида қурилиш- таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, ўқувчилар ва ўқитувчилар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Зафаробод тумани Касб-хунар мактабини таъмирлаш кўзда тутилган.
Ушбу бино 2005 йилда Зафаробод тумани Касб-хунар коллежи учун қурилган бўлиб, 2020 йилда Коллеж тугатилиб, Касб-хунар мактабига ўтказилган. 2020 йилда 293 млн маблағ эвазига стол-стул, компьютер, кондиционер билан жиҳозланган.
Ушбу Касб-хунар мактаби биноси туман марказида жойлашганлиги, ўқувчилар ва ўқитувчилар учун қулай бўлганлиги ҳамда ўқувчилар қамровини инобатга олиб танланган.
Ҳозирги кунда ушбу бинони таъмирлаш ишлари бошланган бўлиб, “Жиззахтуманлараросувтармоқтаъмир” МЧЖ томонидан бинонинг том қисми ҳамда демонтаж ишлари олиб борилмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.