Зафаробод тумани маҳаллаларида аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни даромадини ошириш мақсадида хоким ёрдамчилари томонидан бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан Зафаробод тумани “Нурафшон” ШФЙ Олтинводий кўчасида яшовчи, расман ишсиз фуқаро М.Дархоновга ҳоким ёрдамчиси ташаббуси ва кўмаги билан ўзини ўзи банд қилиш учун 2022 йил бошида Республика “Агробанк” АТБ хомийлиги асосида инкубатор ускунаси берилди. Шу кунгача инкубатор орқали минглаб жўжалар очирилиб, аҳолига келишилган нарх орқали сотиляпти.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.