Бугун республикамизнинг қай бир ҳудудига разм солманг, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар жараёнига гувоҳ бўласиз. Ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу борада «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Зафаробод тумани "Писталикент" ШФЙ ҳудудиди ҳам «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан танишар эканмиз, хозирги кунга келиб ҳудудда трансформатрлар, симёғочлар ўрнатилди. «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида ишлар давом этмоқда. Бундай қилинаётган ишлардан "Писталикент" ШФЙ аҳолиси жуда мамнун ва миннатдор.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.