Низомга кўра, транспорт воситаларининг ҳаракати фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан тартибга солинади. Экранда акс эттирилмаган ёки “Яшил” йўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳақида ишора берилган транспортлар “Яшил” йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланади.
“Қизил” йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади.
Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов