Менингококкли инфекция - турли клиник шакллар билан кечадиган ва менингококклар чақирадиган, ҳаво-томчи йўли орқали, яъни мулокот пайтида гаплашиш, йўталиш ва аксириш вақтларида юқадиган, юқумли касаллик бўлиб ҳисобланади.
Инфекциянинг асосий шакли бактерия ташувчилик ҳисобланади. Касаллик юққан кишилар аксариятида бурун-халқум кисмида бактерияларнинг кўпайиши яллиғланишга олиб келади.
Бу назофарингит деб юритилади. Касаллик юққан кишиларнинг бошқаларида менингококкли инфекциянинг бутун организмга тарқалган шакллари кузатилади. Бунда қузғатувчи ҳар хил аъзоларга қон орқали етиб бориши кузатилади. Кўпинча у марказий асаб тизимига тушиб мия пардаларини яллиғлантиради. Бу холат менингококкли менингит деб юритилади. Менингококкли инфекция касаллиги барча ёшдаги аҳоли қатламида касаллик келтириб чиқариши мумкин.
Менингококкли инфекцияни профилактикаси, яъни олдини олиш тадбирлари менингококкли инфекцияга гумон килинганда ва касалликнинг тарқалган шаклидаги касалликлар пайдо бўлганда беморларни зудлик билан атрофдаги соғлом болалардан алоҳидалаш зарур. Беморлар билан мулоқатда бўлганлар болалар, катталар барчаси 10 кун давомида тиббий назоратга олинади.
Касаллик аникланган уюшган жамоаларида; (коллеж, мактаб, болалар боғчаларида) шахсий гигиенага риоя килиш ва хар куни, танаффус вақтида ҳар бир хоналар деразаларини очиб шамоллатиб туриш тавсия этилади.
Зафаробод туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими шифокори Д.Хабердиева