Одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, уларнинг муаммоларини ўрганиб ижобий ҳал қилиш масаласи бугун ҳар бир давлат идораси зиммасидаги энг муҳим вазифадир.
Жорий йилнинг 9 август куни Зафаробод тумани "Бирлик" ҚФЙда, туман прокурори Ниязов Жамшид томонидан, Сайёр қабул бўлиб ўтди. Ўтказилган қабул жараёнида қатнашган 108 нафар фуқаролардан 21 та мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 12 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар туман прокуратураси томонидан ижобий ечим топиш учун назоратга олинди.
Шунингдек, махалладаги 8 нафар эхтиёжманд аҳолига ҳар-хил турдаги дори-дармонлар бепул тарқатилдли. Ўтказилган қабул жараёнида маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш юзасидан ҳам профилактик тадбирлар амалга оширилиб, маҳаллада содир этилган жиноятчиликни келиб чиқиш сабаби ва бартараф этилиши юзасидан маҳалла фаоллари билан муҳокама қилинди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.