Ўзбекистонда ёшлар ўртасида турли хил ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида салмоқли ишларни амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 16 август куни, Зафаробод туман Адлия бўлими томонидан содир этилган жиноятлар бўйича қизил ҳудудга тушган туманнинг "Чимқўрғон" ҚФЙ ҳудудида аҳоли билан учрашув ўтказилди. Содир этилган жиноятлар, уларнинг сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар бўйича тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилиб, аҳолига қилмиш учун жазо муқарррарлиги, жиноятларнинг оқибатлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов