Ёшлар, айниқса, вояга етмаганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, баркамол шахс этиб вояга етказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Зафаробод туман Адлия бўлими томонидан содир этилган жиноятлар уларнинг сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларни таҳлил қилиш, маҳалладаги нотинч ва муаммоли оилаларда хотин-қизлар билан соғломлаштириш ва низоли ҳолатларни бартараф этиш бўйича, туманнинг "Бўстон" маҳалла фуқаролар йиғини ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган тарғибот тадбирида аҳолига қилмиш учун жазо муқарррарлиги, жиноятларнинг оқибатлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов