Бугун амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар, ҳар бир соҳада бўлаётган улкан ўзгаришлар, янгиланишлар рақамларда эмас, одамларнинг ҳаётида, давлатдан рози бўлиб яшашида акс этмоқда. Барча жойларда халқ розилиги йўлида фидоийлик билан меҳнат қилинмоқда. Ва айтиш мумкинки, бу борада барча имкониятлар ва шароитлар муҳайё этилмоқда.
Хусусан жорий йилнинг 19 август куни Зафаробод тумани ҳокимлиги биносида, туман хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда асосан фуқароларни қийнаб келаётган уй-жой, моддий ёрдам, ичимлик суви, ички йўллар қурилиши, ободончилик, газ, элекр энергияси ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиб борилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.