Бугун республикамизнинг қай бир ҳудудига разм солманг, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар жараёнига гувоҳ бўласиз. Ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу борада «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурини амалга ошириш учун республиканинг ҳар бир вилояти ва шаҳрида, биринчи навбатда чекка ҳудудларда ва қийин иқлим шароити бўлган ҳудудларда аҳолининг турмуш шароитлари ва турмуш даражасини тубдан яхшилашни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Жумладан Зафаробод тумани "Чўлигулистон" ҚФЙда ҳам «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида, туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари қилинётган ишларни ўрганди. Ўрганишлар натижасида аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган талабини яхшилаш мақсадида айни вақтда 9 км сув тармоқлари тортилмоқда ва ишлар давом этмоқда.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.