Жиззах вилояти "Адлия" бошқармаси бошлиғининг спортнинг "шахмат" тури бўйича "Адлия кубоги" ўтказилмокда. Ушбу мусобақа дастлаб, хар бир туманда маҳалла босқичи, сўнг туман босқичи ва навбатдаги вилоят босқичи ўтказилади.
Ушбу мусобақа буйича, Зафаробод туманида ҳам маҳалла босқичи ўтказилиб, ҳар бир маҳалладан бир нафардан ғолиблар аниқланиб, туман босқичида иштирок этиш ҳукукини кўлга киритди. Эслатиб ўтамиз ушбу шахмат бўйича мусобақага 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар жалб этилган. Ўйлаймизки Зафарободлик шахматчилар вилоят босқичида ҳам фахрли ўринларни эгаллашади.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов