Ижтимоий тармоқларда: ЖИЗЗАХ вил. – “Цемент заводидан чиқаётган заҳарли модда аҳоли саломатлигига хавф солмайдими?” Мазмунида фото суратлар илова қилиниб, хабар тарқалган.
Мазкур акс этган ҳолатлар бўйича Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими ва Зафаробод тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ завод фаолиятини белгиланган тартибда дастлабки ўрганиш ишларини олиб бориш учун юборилди. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.
Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати.