Жорий йилнинг 24 август куни Зафаробод туманнинг 3-сектор ҳудуди "Писталикент" ШФЙ ҳудудида, Зафаробод тумани ИИБ бошлиғи, подполковник О.Эшбеков раҳбарлигида ёшлар билан сайёр қабул ўтказилди. Ушбу сайёр қабулда субсидия, кредит, тиббиёт ва бошқа масалалар бўйича мурожаат келиб тушди. Иштирок этган ёшларнинг 17 нафар мурожаатлари қабул қилиниб, мазкур мурожаатларнинг 10 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар назоратга олинди.
Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди. Шунингдек қабулда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.