Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан туман Адлия бўлими бошлиғининг жойларда норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича ахбороти эшитилди. Ахборот бериш жараёнида қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказишда “республика—вилоят—туман—маҳалла” принципи бўйича амалга оширилган ишлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда натижадорликка эришилганлигига тўхталиб ўтилди.
Шу билан бирга адлия бўлими томонидан коррупцион ҳолатларга барҳам бериш соҳасида амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Мониторинг натижаларига кўра, фуқароларни оворагарчилик, сансалорликка соладиган, негатив бюрократия ҳолатлари айрим ташкилотларда учраётганлиги адлия бўлими томонидан танқид қилинди.
Халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгаши