Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.
Зафаробод туман ҳокими ташаббуси билан Давлатимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тумандаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди. Тумандаги эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, уларга моддий ёрдам бериш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Байрам муносабати билан туман хокими Рахманов Ўткирбек томонидан, тумандаги эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Туман аҳолиси Мустақиллигимиз байрами абадий бўлишини, шунингдек туман ҳокимига ўз миннатдорчиликларини билдириб, дуолар қилишди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.