Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Ҳаммамизнинг олдимизда турган муҳим масала бу ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш. Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ёшлар ўртасида турли хил иллатларни олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида салмоқли ишларни амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 29 август куни Зафаробод тумани Маданият марказида туман "Адлия" бўлими томонидан, фирибгарлик жиноятларини олдини олиш ҳамда фуқаролар онгида қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш мақсадида, ёшлар ўртасида жиноятларнинг салбий оқибатлари бўйича тушунтириш тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тарғибот тадбирида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов