Жорий йилнинг 29 август куни Зафаробод тумани "Адлия" ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 71-сонлига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб, қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш масаласида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тарғибот тадбирида тадбиркорлар томонидан кўлаб савол-жавоблар бўлди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга туман "Адлия" бўлими бошлиғи Б.Икромов ва мутахасислар томонидан жавоблар олишди.
Зафаробод туман Адлия бўлими бошлиғи Б.Икромов